«зойир мирзаев» тегли мақолалар


Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди
25 апрель 2024, 17:26

Ангрендаги «Телефонсиз мактаб»га 300 млн сўм берилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади
14 март 2024, 00:41

Даврон Ҳидоятов Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимидан кетади

Чирчиқ шаҳри ҳокими Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтиши кутилмоқда. Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев шу муносабат билан унга чопон ва фахрий ёрлиқ топширди.

Тошкент вилояти ҳокими мактабларда телефондан фойдаланилишига нега қарши?
28 феврал 2024, 10:20

Тошкент вилояти ҳокими мактабларда телефондан фойдаланилишига нега қарши?

Тошкент вилоятида ўқувчиларга ҳам, ўқитувчиларга ҳам телефондан фойдаланишни тақиқлаган мактабларга 300 млн сўм ваъда қилинди. Вилоят ҳокими Зойир Мирзаевнинг фикрича, телефон болаларни ҳам, катталарни ҳам бузади. «Қўлда телефон деган бало бор экан, ҳамма нарса бўлиши мумкин», — деди у.

«Буларнинг ҳаммаси саботажник!» Тошкент вилояти ҳокими 10 нафар бош шифокорни ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди
31 январ 2024, 21:45

«Буларнинг ҳаммаси саботажник!» Тошкент вилояти ҳокими 10 нафар бош шифокорни ишдан бўшатиш бўйича топшириқ берди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев 10 та шаҳар ва тумандаги бош шифокорларни ишдан бўшатиш топшириғини берди. Улар маҳаллий аналоглар ўрнига четдан келтирилган дориларни сотиб олиб, «обнал фирмалар»дан фойдаланади. Ҳоким шифокорлар дорихоналар манфаати учун 8−10 талаб дори ёзиб беришини айтди.

Тест: Бу гапни ким айтган?
31 декабр 2023, 12:16

Тест: Бу гапни ким айтган?

«Кўп гўшт еяпмиз», «кунига 5600 сўм топган одам қашшоқ эмас», «2,5 млн сўм беш кишилик оилани боқишга бемалол етади» — бундай шедеврлар тарихда қолди. Ҳозир амалдорлар ўта эҳтиёткор. Шунга қарамай, 2023 йил ҳам бир қатор иқтибослар билан тарихда қолади. «Газета.uz» улар асосида тест тайёрлади.

«Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий, қолган жойда бартараф қилса бўлади» — Тошкент вилояти ҳокими
14 декабр 2023, 10:51

«Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий, қолган жойда бартараф қилса бўлади» — Тошкент вилояти ҳокими

Тошкент вилояти ҳокими газ ва электр энергияси бўйича муаммоларни «бугун-эрта» ҳал этиш топшириғини берди. Унинг сўзларига кўра, баъзи раҳбарлар вазиятнинг жиддийлиги ҳақида гапирганда «пашшадан фил ясамоқда». «Аҳвол Ғазо сектори ва Украинада жиддий. Қолган жойда бартараф қилса бўлади», — деди у.

Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди
15 ноябр 2023, 18:35

Тошкент вилояти ҳокимининг 2 ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига хизмат машиналари олишга 1,3 млрд сўм ажратилди

Зойир Мирзаев ўзининг икки ўринбосари ва Юқори Чирчиқ ҳокимига BYD хизмат машиналарини харид қилиш учун 1 млрд 336,5 млн сўм ажратиш тўғрисида фармойиш чиқарди. Ҳокимлик автотранспортларни алмаштиришга эҳтиёж улардан 5 йилдан ортиқ фойдаланилгани сабабли туғилганини билдирди.

«Бу бошланиши». Қибрайда ёппасига бўшатилган раҳбарларнинг ўрнига 47 та тайинлов амалга оширилди
22 сентябрь 2023, 11:04

«Бу бошланиши». Қибрайда ёппасига бўшатилган раҳбарларнинг ўрнига 47 та тайинлов амалга оширилди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев ёппасига ишдан олган Қибрай туманидаги раҳбарлар ўрнига 47 нафар янги раҳбар тайинланди. «Ҳеч кимга амал никоҳлаб берилмаган», дея таъкидлаган ҳоким «янги кадрларга ўзи кафил бўлиши»ни айтди.

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди
18 август 2023, 09:57

Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни ёппасига ишдан олди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг фаолиятини текширишга топшириқ берди. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев
18 август 2023, 09:19

«Янгийўл тумани ғалладан бўшаган ерларни ёқиш бўйича „чемпион“ бўлди» — Зойир Мирзаев

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Янгийўл тумани ғалладан бўшаган 171 гектар ерни ёқиб, «чемпион» бўлганини таъкидлади. Аввалроқ Тошкентда бир неча бор тутун ва кучли куйинди ҳиди сезилганди, бироқ расмийлар ҳаво сифати ёмонлашгани бўйича бирор изоҳ бермаган.

«Чирчиқдаги уйларни сотишда коррупцион схема ишлаяпти» — Тошкент вилояти ҳокими
18 июл 2023, 17:47 1

«Чирчиқдаги уйларни сотишда коррупцион схема ишлаяпти» — Тошкент вилояти ҳокими

Чирчиқда уй-жой сотишда коррупцион схема мавжуд, «шапка» ва «откат» олинмоқда, шу сабабли аҳолининг уй-жойни тўғридан-тўғри сотиб олиш мумкинлигига ишончи йўқолди, деди Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев. У шаҳар ҳокими ва бошқа сектор раҳбарларини танқид қилди.

Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ ҳокимига «ҳайфсан» берилди
16 январ 2023, 10:48

Зойир Мирзаев қатъий огоҳлантирилди, Чирчиқ ҳокимига «ҳайфсан» берилди

Шавкат Мирзиёев раислигидаги селекторда Тошкент вилояти ҳокими огоҳлантирилди, Чирчиқ шаҳар ҳокимига «ҳайфсан» берилди. Шунингдек, «Ҳудудий электр тармоқлари» раҳбари Мустафоев, «Узтрансгаз» раҳбари Норматов ва «Ўзбекнефтгаз» раҳбари Абдуллаев ҳам лавозимидан озод этилди.

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди
15 ноябр 2022, 15:28

Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларининг қўшма йиғилишида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Сенат аъзоси этиб сайланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди
22 сентябрь 2022, 14:59

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими лавозимига тасдиқланди

Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессияси ўтказилди. Унда 2021 йил ноябрь ойидан буён Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажариб келаётган Зойир Мирзаев номзоди вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди.

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди
10 июн 2022, 11:31

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди

Тошкент вилоятида ҳайдовчилар учун Ягона имтиҳон маркази очилди. Ҳудуднинг ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш бўйича имтиҳонлари энди фақат шу ерда ўтказилади. Биринчилардан бўлиб вилоят раҳбари Зойир Мирзаев имтиҳон топширди.

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди
13 декабр 2021, 09:48

Нурафшонда ёдгорлик мажмуаси ва кутубхона қурилиши бекор қилинди

Зойир Мирзаев Тошкент вилоятининг олдинги хокими имзолаган Нурафшон шаҳрида умумий қиймати 34,4 млрд сўм бўлган ёдгорлик мажмуи ва кутубхона қуриш тўғрисидаги қарорни бекор қилди. Ушбу маблағлар муҳтожларга ёрдам бериш ва бошқа мақсадларга сарфланади.

«Менга „ҳурматли“ дея мурожаат қилманглар». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди
22 ноябр 2021, 15:35

«Менга „ҳурматли“ дея мурожаат қилманглар». Зойир Мирзаев илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев видеоселектор тарзида илк «ҳокимлик соати»ни ўтказди. У йиғилишда ўзига „ҳурматли“ деб мурожаат қилмасликларини» айтиб ўтди. Шунингдек ҳоким фуқароларни қабул қилиш масаласига ҳам тўхталиб ўтди. Бундан ташқари Зойир Мирзаев «фуқароларнинг мурожаатларини қабул қиладиган Telegram-бот ташкил этилишини» таъкидлади.

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди
18 ноябр 2021, 16:42

Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

Тошкент вилояти ҳокими Даврон Ҳидоятов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Зойир Мирзаев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади
18 ноябр 2021, 15:06

Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади

Собиқ Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Тошкент вилояти ҳокими бўлади. Тошкент вилоятида бўлиб ўтиши режалаштирилган фаоллар йиғилишида янги ҳоким расман эълон қилинади.

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди
18 ноябр 2021, 11:40

Муротжон Азимов Қашқадарё вилояти ҳокими в.б. этиб тайинланди

Зойир Мирзаев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Қашқадарё вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Муротжон Азимов вилоят ҳокими в.б. этиб тайинланди. Зойир Мирзаев бошқа вилоятига ҳоким этиб тайинланиши кутилмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг